Indorama Kokand Textile (IKT) жараёнларни тўлиқ автоматлаштириш билан замонавий дастгоҳлар паркига эга. Бу материални бир жараёндан иккинчисига аралаштиришда ҳар қандай инсон хатосига йўл қўймаслик имконини беради. Бу IKT сифат жиҳатидан устунлик беради.

Ускуналарнинг аксарият қисми Rieter (Швейцария) фирмаси ва бошқа йирик европа ишлаб чиқарувчилари томонидан етказиб берилган. IKT ишлаб чиқарилаётган эшилган ип сифатини пухта назорат қилиш учун тўлиқ жиҳозланган USTER лабораториясига эга. Сифат назорати жамоаси барча қатъий сифат параметрларининг риоя қилинишини кафолатлайди. Жамоа ҳар доим мавжуд маҳсулотлар сифатини яхшилаш усулларини излайди.