Корпоратив ижтимоий жавобгарлик

Indorama Kokand Textile (IKT) заводи ишсизлик даражаси юқори бўлган Фарғона водийсининг аҳоли зич ҳудудида жойлашган. Бизнинг завод тахминан 1100 ходимлар учун доимий иш ўринлари яратди ва бу ходимлар заводдан 25 км радиусида яшовчи маҳаллий ва яқин аҳоли пунктларидан келган. Компания барча ходимларга уларнинг иш жойига келишини осонлаштириш учун транспортни тақдим этади.

Шунингдек, завод кўплаб билвосита иш жойларини яратди ва минтақадаги тўқимачиликни қайта ишлаш корхоналарини кенгайтиришга ҳисса қўшди, бу эса шаҳарларга миграцияни камайтиришга ёрдам берди.

Заводда ўз замонавий ўқув базаси яратилган бўлиб, унда ўқитиш бўйича мутахассислар жамоаси ишлайди. Жамоа заводдаги ишчилар учун зарур тайёргарлик ва мунтазам касбий йўналтиришни таъминлайди. Шунингдек, у маҳаллий тўқимачилик таълим муассасаларини мамлакатда тўқимачилик саноатини ривожлантиришда келажакдаги ҳар қандай эҳтиёжлар учун тайёр иш кучи манбаи бўлган бўлгуси талабаларни жойда ўқитиш учун жалб қилади.

Заводда замонавий ускуналар билан жиҳозланган ошхона мавжуд бўлиб, ходимларни халқаро стандартларга мувофиқ тўла қимматли овқат билан таъминлайди.