Бизнинг ходимларни бошқариш сиёсатимиз “Одамлар ҳамма нарсадан устун” тамойилига асосланади. Бизнинг ходимларимиз бизнинг энг муҳим ва қимматли активимиз эканлигига қатъий ишонамиз. Биз ҳисоблаймизки, бизнинг барча ходимларимиз Indorama Family бир қисмидир. Ушбу оиланинг бир қисми сифатида биз барча аъзоларимизга ҳурмат, тушуниш ва раҳм-шафқат билан муносабатда бўламиз. Биз ходимларимизнинг моддий жиҳатдан таъминланганлиги ва фаровонлиги тўғрисида ғамхўрлик қилишни бурчимиз деб биламиз. Шунингдек, биз ушбу муносабатлар икки томонлама бўлиши кераклигини англаб етамиз, унда ходимлар ҳам ташкилотнинг фаолияти ва фаровонлигига тарафдор ва содиқ бўлишлари лозим.

Биз жаҳон даражасидаги инсон ресурсларининг функционаллиги учун бизнинг инсоний ҳамкорлигимиз жаҳон даражасидаги амалиётлар билан бирга бўлиши керак деб ҳисоблаймиз. Кўп йиллар давомида гуруҳимизнинг кадрлар бўлими турли бўлинмларда ходимларимизнинг бир хиллиги, шаффофлиги, ўсиши ва шахсий ривожланишини таъминлаш учун кўплаб тизимлар, амалиёт ва воситаларни ишлаб чиқди. Бу жараён ҳеч қачон тугамайди ва биз доимо янада такомиллаштиришга интиламиз.

Ходимларни бошқариш соҳасидаги мақсадимиз юқори унумдорлик, маънавий руҳий ҳолатни таъминлаш ва истеъдодли ходимларни сақлаб қолишдир. Бу учун бизнинг 7 та ҳаракат омилимиз бўлиб (а) самарадорликни бошқариш, (б) талабларга мувофиқ бўлиш, (в) шахсий ўсиш, (г) истеъдодларни ривожлантириш, (д) тан олиш, (е) ходимларни танлаб олиш ва (ж) доимий такомиллаштириш ҳисобланади. Бизнинг барча саъй-ҳаракатларимиз ва ташаббусларимиз ушбу драйверларни доимий равишда яхшиланишга қаратилган.

Бизда самарадорликни баҳолашнинг шаффоф ва конструктив жараёни мавжуд ва биз мунтазам равишда мувозанатли баҳолаш жадваллари ва ҳар томонлама баҳолаш каби воситалардан фойдаланамиз. Шунингдек, биз вақти-вақти билан бутун ташкилот бўйича диагностика сўровлари, шу жумладан ходимларнинг жалб қилинганлик сўровларини ва бўлимлар ўртасида сўровларни ўтказиб турамиз.

Биз Indorama Corporation юқорида санаб ўтилган барча амалиётларини «Indorama Kokand Textile» АЖ ХК амалга оширамиз.

Ўз резюменгиз билан ўртоқлашинг
Сиз ўз резюменгизни career@indorama.com га юборишингиз мумкин